Тошкентдаги «Пойтахт» СКМ ёнида яна бир савдо мажмуини қуриш режалаштирилмоқда

Аввалроқ биз шаҳар маъмурияти пойтахт марказидаги бир нечта автотураргоҳни  қурилишга бергани ва бу транспорт коллапсига олиб келгани ҳақида ёзгандик. Шу йил январь ойида тармоқда журналист ва блогер Евгения Грандэ томонидан суратга олинган видео муҳокама қилинганди. Роликда Матбуотчилар кўчасидаги автотураргоҳнинг ёпилиши нималарга олиб келганини кўриш мумкин, ҳозир унинг ўрнида Чехиянинг IMP NEW PAY компанияси бизнес-марказ қурмоқда. Ўшанда биз Тошкент шаҳар ҳокимлигига қатор саволларни юборгандик.

Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармаси шаҳар ҳокимининг 2019 йил 28 мартдаги 467-сонли қарори билан IMP NEW PAY МЧЖ учун Матбуотчилар кўчасида 0.23 га майдон олиб қўйилгани ҳақида маълум қилган. Бу ерда ер ости гаражига эга савдо мажмуаси қурилади. Ҳозирнинг ўзидаёқ лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрланиб, участка чегараси белгиланган.  


 
2019 йил 16 май куни 1289Т-сонли архитектура-режалаштириш топшириқномаси берилган. 2018 йил 18 майдаги 370-сонли Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида Архитектура-шаҳарсозлик кенгашининг ишчи органи 31/989/А-сонли қарор билан IMP NEW PAY МЧЖ томонидан ер ости автотураргоҳларига, open space услубидаги очиқ террасаларга ва ҳар бир қаватда офис хоналарига эга уч қаватли савдо мажмуи қурилишига дастлабки лойиҳа-смета ҳужжатлари мувофиқлаштирилди.

– Айни пайтда ҳудуд техника хавфсизлиги талабларига кўра металл профқоплама билан тўсилган бўлиб, қурилиш ишлари ҳали бошланмаган, – дейилади қурилиш бош бошқармасининг жавобида.

Шунга қарамасдан таҳририят ўз сўровида қуйидаги саволларни берганди:

  1. 2019 йил 28 мартда Тошкент шаҳар ҳокимининг қарори билан инвестор ҳисобланган Чехиянинг IMP NEW PAY компаниясига  Матбуотчилар кўчасидан майдони 0,23 га бўлган ер участкаси ажратилди ва камида 25 млн доллар инвестиция қилиш мажбурияти юкланди. Бироқ охирги маълумотларга кўра, инвестор ҳудуднинг бир қисмини бошқа компанияга сотган. Бу қандай компания ва битим шартлари қандай?
  2. Аввалроқ “Новости Узбекистана” сайти ва бошқа қатор янгиликлар нашрлари ва блогерлари яшил зонанинг собиқ автотураргоҳ ҳудудига туташиб кетган бир қисми қурувчилар томонидан тўсиб қўйилгани ҳақида ёзганди. Ҳатто Давлат экология қўмитаси вакиллари ташрифидан сўнг ҳам тўсиқ олиб ташланмаган ва бу ерда ўсаётган дарахтларнинг тақдири номаълум. Ушбу вазиятга аниқлик киритишингизни сўраймиз.
  3. Қурилаётган биноларни автотураргоҳлар билан жиҳозлаш бўймча қонун билан тасдиқланган регламент мавжудми? Тураржой/нотураржой майдон квадрат метрларига машиналар турадиган жойлар сони қандай ҳисобланади?
  4. Шаҳар туманларида машиналар турадиган жойлар бўйича ҳисоб-китоблар мавжудми?
  5. Тошкентликлар шаҳар марказида машина қўядиган жойлар йўқлигидан шикоят қилмоқда. Шаҳарликларга қулай бўлиши учун бизнес-марказлар ўрнига кўп қаватли паркинглар қуриш имконияти борми? Ҳокимликка инвесторлардан шундай таклифлар тушяптими?
  6. Умуман, гаражлар бузиб ташланган шаҳарнинг марказий ва бошқа туманларида парковкалар муаммосини ҳокимлик қандай ҳал қилиш ниятида?

Фотосурат: «Шпильки Грандэ» телеграм-канали

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.