27 февраль соат 03:51 да Тошкент шаҳри Чилонзор тумани, «Шарқ» МФЙ, Гулистон кўчаси 9А-уй манзилида жойлашган «Шовотландия» МЧЖ кафесида ёнғин содир бўлаётгани ҳақида Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушган, деб ёзади “Газета” нашри Ўзбекистон ФВВ матбуот хизматига таянган ҳолда.
Воқеа жойига жалб этилган 4 та ёнғин ўчириш бўлинмаларидан биринчиси соат 03:54 да етиб борган. Соат 04:37 да ёнғин тўлиқ бартараф этилган.
“Ёнғин оқибатида кафенинг том қисми ҳамда ички жиҳозлари 150 кв.м. майдони ёниб жиддий зарарланган. Ачинарлиси ёнғин оқибатида жабрланганлар бор”, - дейилади хабарда.
Воқеа жойига Тошкент шаҳар ФВБ, ИИББ раҳбарияти, прокуратура, Соғлиқни сақлаш ва коммунал хизматлар мутахассислари, ИИБ тезкор-тергов гуруҳи ҳамда тегишли хизматларнинг куч ва воситалари жалб этилган.
Ушбу ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштируви олиб борилмоқда.
Комментарии (0)
-
9 апрель куни блогер Troll10 апрель 2021 72 0
-
У Ички ишлар вазирлиги ишни тергов қилишига ва ушбу жиноятни хаспўшлашда айбдорларни жазолашига умид билдирди10 апрель 2021 77 0
-
Оила аъзоларининг сўзларига кўра, қиз ўлимидан бир кун олдин калтакланган бўлиб, у онасидан уни эрининг уйидан олиб кетишларини, акс ҳолда ўлишини айтган09 апрель 2021 123 0
-
Тошкентда реклама конструкцияларининг соҳиблари бонг урмоқда09 апрель 2021 98 0
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳодисалар10 апрель 202119:15 0
-
Ҳодисалар10 апрель 202118:38 0
-
Ҳодисалар09 апрель 202122:31 0
Мулоҳазавсе
Биз Facebook дамиз
Чтобы оставлять комментарии, авторизуйтесь с помощью: