Тожикистон ўзбек гази импортини учдан бир қисмга оширмоқда

Тожикистон ўзбек гази импортини учдан бир қисмга оширмоқда

Бу йил Тожикистон ўзбек табиий гази импортини учдан бир қисмга оширишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда «Азия-Плюс» нашри хабар беради.

– Айни пайтда 2020 йилда табиий газни Тожикистонга етказиб бериш тўғрисида шартнома тузиш борасида Ўзбекистон томон билан музокаралар олиб борилмоқда, – деди 27 январь куни Душанбеда ўтказилган матбуот анжуманида “Тожиктрансгаз” ОАЖ раҳбарининг биринчи ўринбосари Шавкат Шоимзода. Унинг қайд этишича, республикага 200 млн кубометргача ҳажмда газ етказиб бериш ҳақида келишиш режалаштирилмоқда.

Унинг сўзларига кўра, ўтган йили Ўзбекистондан 17,7 млн долларлик 140 млн кубометр газ импорт қилинган. 2018 йил билан солиштирганда, ўзбек газини Тожикистонга етказиб бериш ҳажми 2,6 бараварга ошган.

Шоимзоданинг қайт этишича, Тожикистон алюминий компанияси ўзбек газининг асосий истеъмолчиси ҳисобланади. Шунингдек, газ бошқа айрим корхоналарга, хусусан Душанбе ИЭМ га ҳам етказиб берилади.

 Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистондан Тожикистонга табиий газ етказиб бериш ишлари олти йиллик танаффусдан кейин 2018 йил апрель ойида тикланганди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.