Ўзбекистон. Коронавирус бўйича шу соат янгиликлари

Ўзбекистон. Коронавирус бўйича шу соат янгиликлари

Коронавирусга чалинишлар сони 2509 тага етди, 1988 нафар киши соғайди. Ушбу хабарда коронавирус мавзуси бўйича шу соатга тўпланган янгиликларни ўқишингиз мумкин, расмий ахборотни эса бу ерда кузатиб бориш мумкин.

Карантин қоидаларини бузганлиги учун Qanotchi директорини жаримага тортишмоқчи

Давлат санитария-эпидемиология назорати инспекцияси ресторан коронавирус пандемияси даврида рухсатсиз фаолият билан шуғулланганини билдиради. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси бузилгани (эпидемияга қарши курашиш қоидаларини бузиш) ҳақидаги ресторан раҳбари Сардорхўжа Аъзамовга нисбатан ҳужжатлар Яккасарой туман Маъмурий судига тақдим этилган.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Qanotchi хўрандаларни қабул қилиши ҳақида эълон қилганди. Тошкент шаҳар ИИББ ва Тошкент ҳокимлиги ресторан “тест режимида” ишлаганини айтганди.

800 дан ортиқ ўзбекистонлик ватанига қайтарилди

8-10 май кунлари чартер рейслари билан Ўзбекистонга Дубай, Минск, Сеул ва Деҳлидан ўзбекистонликлар қайтди. Шунингдек 11 май куни 168 нафар фуқаро чартер рейси билан Франкфуртдан олиб келинди.

Beeline  компаниясининг 91 нафар ходими Тошкент вилоятидаги карантин мажмуига жойлаштирилди

Шунингдек Юқоричирчиқ туманидаги мажмуага Сеулдан чартер рейси билан учиб келган 127 нафар йўловчи ҳам жойлаштирилди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.