Ўзбекистон Қирғизистонга инсонпарварлик ёрдамини жўнатди
Ўзбекистон Қирғизистонга индивидуал ҳимоя воситалари ва экспресс-тестларни юборди. Ёрдам бош вазир Абдулла Ариповнинг топшириғи бўйича кўрсатилди, деб ёзади Turmush.kg портали.
Ўш вилоятидаги ҳукуматнинг ваколатли ваколатхонасида маълум қилишларича, 29 март куни соат эрталаб 4 да ёрдам юклари “Достук” назорат-ўтказиш пункти орқали Ўшга етказилган.
Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев 10 минг дона ниқоб ва 900 та ҳимоя кийими, Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов эса 4800 та экспресс-тест ва реагентларни тақдим этган.
НЎПда инсонпарварлик ёрдамини Қирғизистон ҳукуматининг ваколатли вакили Узарбек Жилқибаев кутиб олган.
Улашиш:
Шарҳлар