Ўзбекистон яна бир миллион доза Хитой-Ўзбекистон вакцинасини олди
Бугун, 18 май куни, Ўзбекистонга ZF-UZ-VAC 2001 Хитой-Ўзбекистон вакцинасининг 1 млн доза миқдоридаги навбатдаги партияси етказилди. бу ҳақда UzNews нашри Соғлиқни сақлаш вазирлигининг матбуот хизматига таянган ҳолда ёзади.
Аввалги вакцина партиялари шу йилнинг 27 март ва 27 апрель кунлари етказиб берилганди.
Бугунги кунда 842 мингдан ортиқ киши ёки аҳолининг 62 фоизи ZF-UZ-VAC2001 билан эмлангани, 91 минг нафар фуқаро эса вакцинанинг иккинчи дозасини олгани қайд этилади.
Фотосурат: Соғлиқни сақлаш вазирлигининг матбуот хизмати
Улашиш:
Шарҳлар