Ўзбекистон йил охиригача цемент импорти ва тиббий буюмлар учун хомашё экспортига чекловлар жорий этмоқда

Ўзбекистон йил охиригача цемент импорти ва тиббий буюмлар учун хомашё экспортига чекловлар жорий этмоқда

Ўзбекистон ҳукумати шу йилнинг 1 майидан 31 декабрига қадар коронавирус пандемияси даврига тиббий буюмларни ишлаб чиқариш учун хомашё экспортига ва цемент маҳсулотлари импортига чекловлар жорий этмоқда. Бу ҳақда Газета.uz нашри Вазирлар Маҳкамасининг матбуот хизматига таянган ҳолда хабар беради.

Ушбу қарор мамлакатдаги кўплаб қурилиш объектларида иш тўхтаб қолгани натижасида цементга бўлган талаб тушиб кетиши сабабли ҳамда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида қабул қилинди.

Тиббий буюмларни ишлаб чиқариш учун хомашё экспортига вақтинчалик чеклов ички бозор эҳтиёжларини барқарор таъминлаш учун жорий этилмоқда, дейилади хабарда.
 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.