Ўзбекистонда коронавирус. Охирги янгиликларни ўқинг
Коронавирусга чалиниш ҳолатлари сони 1924 тага, соғайганлар сони 892 тага етди. Коронавирус бўйича шу соатнинг охирги янгиликларини тўпладик, мавзу бўйича расмий ахборотни бу ерда кузатиб бориш мумкин.
Президент коронавирус даврида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш ҳақидаги фармонни имзолади
Жамғармаларга ҳамда эҳтиёжмандларга хайрия ёрдами даромад солиғини ҳисоблашда чиқариб ташланадиган харажатлар сифатида ҚҚСдан озод этилади ва айланмадан солиққа тортиш объектига киритилмайди.
Жисмоний шахсларга тураржойларни жисмоний шахсларга ижарага беришдан ва нотураржойларни карантин даврида ўз фаолиятини тўхтатган тадбиркорларга ижарага беришдан олинган даромад солиғини тўлаш бўйича фоизсиз кечиктириш ҳуқуқи тақдим этилади.
Россия Ўзбекистондан ўз фуқароларини олиб чиқади
Тошкент – Москва йўналиши бўйича парвоз 29 апрель Тошкент вақти билан соат 2:45 га режалаштирилган. Рейсга ушбу ҳавола бўйича рўйхатдан ўтиш мумкин.
«Агар сизда ҳар қандай Россия авиакомпаниясининг рейсига чипта бор бўлса ва у топширилмаган бўлса, унда парвоз бепул амалга оширилади. Қолган барча ҳолатларда парвоз пулли асосда амалга оширилади», – дейилади Россиянинг Ўзбекистондаги Консуллик бўлими хабарида.
Нагасаки мэрияси Тошкентга инсонпарварлик ёрдамини кўрсатади
Нагоя маъмурияти шаҳар ёшлар палатаси орқали Тошкент билан ҳамкорлик муносабатлари доирасида Ўзбекистонга коронавирусга қарши курашиш учун молиявий маблағлар кўринишида инсонпарварлик ёрдамини тақдим этиш ҳақида қарор қабул қилди.
Туристик хизматларни кўрсатиш сертификатларининг муддати узайтирилади
Коронавирусга қарши курашиш бўйича Махсус республика комиссияси аккредитация ҳақидаги гувоҳномалар, мувофиқлик сертификатлари ва мувофиқликни баҳолаш соҳасида расмийлаштирилган текширув сертификатларининг муддатларини узайтариш тўғрисида қарор қабул қилди. Улар муддати тугаган кундан бошлаб 6 ойга узайтирилмоқда.
Шарҳлар