Қонунчилик палатаси Ўзбекистоннинг ЕОИИда кузатувчи сифатида қатнашишини маъқуллади

Қонунчилик палатаси Ўзбекистоннинг ЕОИИда кузатувчи сифатида қатнашишини маъқуллади

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси сешанба куни ўтказилган мажлисда Ўзбекистоннинг   Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ)да кузатувчи давлат сифатида қатнашишини маъқуллади. Бу ҳақда Газета.uz нашри “Миллий тикланиш” партияси фракцияси раиси Алишер Қодировга таянган ҳолда хабар беради.

Овоз беришда 150 та депутатдан 132 та қатнашган. 86 та депутат “тарафдор”, 32 таси “қарши” ва 14 таси бетараф бўлган.

Энди ЕОИИ билан ҳамкорлик масаласи Олий Мажлис Сенати томонидан кўриб чиқилиши керак.

Бош саҳифадаги фотосурат: Regnum

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.