Ўзбекистонга чартер рейслари билан 500 дан ортиқ фуқаро қайтди

Ўзбекистонга чартер рейслари билан 500 дан ортиқ фуқаро қайтди

Бугун соат 05:25 да “Фарғона” халқаро аэропортига Бангкокдан учиб келган самолёт қўнди, унинг бортида 255 нафар Ўзбекистон фуқароси бор эди.

Шунингдек, улар билан бирга икки нафар чет эл фуқароси (Россия ва Украина) ҳам учиб келган. Уларнинг ҳаммаси Риштон туманидаги соғломлаштириш марказига карантинга жойлаштирилди.

25 март куни кечқурун Бухоро Халқаро аэропортига 249 нафар юртдошимиз билан “Москва-Бухоро” самолёти қўнган эди.
 
Учиб келганлар орасидан 10 киши бетоблиги сабабли вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган,қолганлар эса карантинда кузатув остида.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.