Ўзбекистоннинг паспортлар рейтингидаги позицияси ўзгармади
2019 йил якунлари бўйича Henley&Partners компаниясининг паспортлар индексида Ўзбекистон 85-позицияда қолди. Ўтган йили ҳам мамлакатимиз худди шу позицияда эди. Ўзбекистон ушбу ўринни Кот-д’Ивуар билан бўлишиб олди. Ўзбекистон ва Кот-д’Ивуар фуқаролари визасиз 57 та мамлакатда бўлиши мумкин.
Жаҳон бўйлаб саёҳат қилишда аввалгидай Япония фуқаролари энг эркин ҳисобланади, улар визасиз 191 мамлакатда бўлишлари мумкин.
Дунё паспортлари индекси ҳар чоракда яшаш жойини режалаштириш масалаларига ихтисослашган Швейцариянинг Henley & Partners консалтинг компанияси томонидан чоп этилади.
Улашиш:
Шарҳлар