ЙҲХББ президент кортежи Термизда аёлни уриб юборгани ҳақидаги маълумотни рад этди

«Озодлик» нашри Термизда президент Шавкат Мирзиёев ташрифи олдидан йўлни супураётган фаррош аёлни кортеж уриб кетгани ҳақида маълум қилди. Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси эса бу маълумотни рад этмоқда.
 
Ушбу идоранинг билдиришича, тергов давомида аёлни уриб кетган машина президентнинг Сурхондарёга ташрифи чоғида ташкил қилинган кортежга алоқадор эмаслиги ва кортеж Амир Темур ва Баркамол авлод кўчалари чорраҳасида ҳаракат қилмаганини аниқлади.

Идора тақдим этган маълумотларга кўра, ЙТҲ 1 июнь куни эрталаб соат тахминан 7:30 да “Шодлик” маҳалласида Амир Темур ва Баркамол авлод кўчаларининг чоррасиҳасида содир бўлган.  Captiva ҳайдовчиси аёлни пиёдалар ўтиш жойида уриб кетган. Бунда у йўлни пиёдалар ўтиш жойи орқали велосипедда кесиб ўтаётган бўлган.

Аёл Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Термиз филиалининг реанимация бўлимига ётқизилган.
 
Фотосурат: “Яндекс Карты”

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.