Ёнилғи қуйиш шохобчаларида газ берилиши яна чекланди

«Ҳудудгазтаъминот» АЖ ҳайдовчиларни вазиятни тушунишга ва, имкони борича, ўз машиналарига ҳар куни фақат эрталаб соат 5 дан 3 гача ёнилғи қуйишга чақирди. Бу ҳақда Sputnik нашри акциядорлик жамиятига таянган ҳолда хабар беради.
 
Ўзбекистонда об-ҳаво кескин ўзгариши сабабли ёнилғи қуйиш шохобчаларида газ берилишини чеклашга қарор қилинди.

Ўтган йил ноябрь ойида совуқ тушиши билан хўжалик юритувчи субъектлар, шу жумладан умумий овқатланиш корхоналари учун табиий газдан фойдаланишга чекловлар жорий этила бошланганди. Ўшанда Энергетика вазирлиги табиий газ таъминотида усутнлик аҳоли ва ижтимоий объектларда бўлишини билдирганди.

Аввлроқ биз энергетика соҳасининг эксперти билан ҳудудларда газ йўқлиги масаласини қандай ҳал қилиш мумкинлиги ҳақида суҳбатлашгандик.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.