Ўзбекистон жамоаси дастурлаш бўйича жаҳон чемпионатида қатнашади

Ўзбекистон жамоаси дастурлаш бўйича жаҳон чемпионатида қатнашади

Дастурчилар ва уларнинг мураббийларини Екатеринбургнинг 7 та энг яхши меҳмонхонаси кутмоқда. Бу дастурлаш бўйича жаҳон чемпионати тарихида тақдим этилган энг кўп меҳмонхона ҳисобланади. Меҳмонхоналар ва ICPC зона оралиғида 39 та автобус ҳаракатланади.
 
Ташкилотчиларнинг қайд этишича, иштирокчилар машиналарни таниб олиши осон бўлиши учун автобусларнинг барчаси дастурчилар яшайдиган меҳмонхоналар гуруҳига мос келувчи муайян ранглар билан белгиланади. Свердловск ЙҲХДИ инспекторлари эса транспортнинг тез ҳаракатланишини таъминлайди. Эрталаб автобуслар нонуштадан сўнг ICPC зонага жўнайди, кундузи ва кечқурун иштирокчилар меҳмонхонага қачон қайтишни ўзлари ҳал қилиши мумкин.
 
Дастурчилар Спортнинг ўйин турлари саройи яқинидаги ресторанлардан бирида овқатланади. Ташкилотчилар менюга дунёнинг барча таомларидан киритилиши ҳақида қайғуриб қўйган, чунки мусобақа иштирокчиларининг таркиби жуда кенг – Екатеринбургга 41 та мамлакат университетларидан талабалар келади, деб ёзади gorod54.ru.
 
Фотосурат: Digit.ru

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.