Ўзбекистонлик мутахассис шамол энергиясини ишлаб чиқарувчи қурилмага патент олиш учун ариза берди
Ўзбекистонлик Ринат Валиев ўзининг шамол энергиясини ишлаб чиқарувчи қурилмасига патент олиш учун ариза берди, дея хабар беради Интеллектуал мулк агентлигининг матбуот хизмати.
Ушбу қурилмадан арзон электр энергияси зарур бўлган халқ хўжалигининг барча соҳаларида фойдаланиш мумкин. Қурилма асосига ўрнатилган интеграцияловчи механизмга эга бўлиб, унинг ичида эса бажарувчи қурилма, яъни генератор ўрнатилган. Қурилмадаги панелнинг аэродинамик элементлари горизонтал валнинг учларига мустаҳкам уланган бўлиб, панеллар сони бўйича фарқ қилувчи турли вариантларда жойлашиши мумкин. Хусусан, панелларни горизонтал валнинг бир учида ҳам, бир-бирига нисбатан бир хил масофада ҳам жойлаштирса бўлади. Натижада, қурилма конструкцияси соддалашади, зарба юкламалари деярли бўлмайди ва айланишларнинг бир маромда бўлиши таъминланади.
Шарҳлар