Президент мебель ишлаб чиқариш учун корхоналарга дарахт етиштиришга ер ажратишни топширди

Президент мебель ишлаб чиқариш учун корхоналарга дарахт етиштиришга ер ажратишни топширди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ўрмон хўжалигини ривожлантириш бўйича ислоҳотлар натижадорлиги таҳлилига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар беради. Мебелсозлик корхоналари хомашёнинг 90 фоизини импорт қилаётганидан келиб чиқиб, уларга кластер усулида павловния ва бошқа мебелбоп дарахтлар етиштириш учун ер ажратиш бўйича топшириқ берилди.

Ўрмон фонди ерларини ўзлаштиришга ҳам субсидия ва имтиёзлар жорий этиш, хусусан, суғориш насослари харид қилиш, қудуқлар қазиш ишларини молиявий қўллаб-қувватлаш муҳимлиги таъкидланди. Бу йилдан бошлаб оборотда бўлмаган ўрмон фонди ерларини ижарага бериш тартиби жорий қилинди. 

Видеоселектор йиғилишида муҳокама қилинган масалаларни инобатга олиб, ўрмон хўжалигини ривожлантириш бўйича 10 йиллик дастур лойиҳасини такомиллаштириш вазифаси белгиланди. 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.