Ҳукуматнинг давлат хизматларини тақдим этиш соҳасида сунъий интеллектни жорий этишга тайёрлиги бўйича Ўзбекистон Oxford Insight индексида 1,4 баллни тўплаган ҳолда 158-ўринни эгаллади. Рейтингда жами 194 та позиция мавжуд эди.

Ушбу индекс мамлакатдаги рақамли кўникмалар ва давлат инновацияларидан бошлаб, то маълумотларни узатишнинг мавжуд имкониятларигача бўлган тўққизта метрикани ўз ичига олади.

Индексда Туркменистонга 182-ўрин, Тожикистонга 98-ўрин, Қирғизистонга 97-ўрин ва Қозоғистонга 65-ўрин берилган.