Freedom House рейтингига кўра Ўзбекистон 100 дан 26 балл тўплаган, бу ўтган йилги натижадан бир баллга кўп, холос.

Рейтингда мамлакатлар учта мезон бўйича баҳоланди: интернетдан фойдаланишга ҳукумат томонидан тўсиқлар, цензура ва фойдаланувчи ҳуқуқларининг бузилиши. Жами рейтингда 65 та мамлакат кўрсатилган.
 
«Ўзбекистонда Интернет қатъий назорат остида қолмоқда, бироқ Интернетда фикрларни эркин ифодалаш учун кичикроқ бўлса-да, майдон пайдо бўлган. Айтиш жоизки, кўплаб халқаро оммавий ахборот воситалари ва ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотларининг  веб-сайтларига кириш тикланди (бироқ ҳаммасига эмас), бу мустақил танқидий фикрларни тўсиб қўйиш каби қарийб 15 йиллик сиёсатга барҳам берди», - дейилади ҳисоботда.

Унда қайд этилишича, Ўзбекистонда интернетга боғланиш тезлиги нисбатан паст бўлиб қолмоқда. Абонентлар алоқанинг паст сифатини ва тез-тез ўчиб қолишларни ўзида ҳис қилмоқда. Speedtest маълумотларига кўра, 2019 йил май ҳолати бўйича белгиланган кенг полосали алоқанинг ўртача юкланиш тезлиги  14,37 Мбит /с ни (дунёда 131-ўрин), кенг полосали мобил алоқанинг ўртача юкланиш тезлиги эса 9,77 Мбит /с ни ташкил қилган (дунёда 129-ўрин).
 

«Ўзбекистон ҳукумати интернетда билдирилган фикрлар учун жазолаш бўйича кенг ваколатларга эга ва ижтимоий тармоқларни мунтазам равишда назорат қилади», - дея қайд этишади тадқиқотчилар.