Президент топшириғига биноан сирдарёлик 101 ёшли отахонга уй совға қилинди

Фото: пресс-служба президента

Сирдарё вилояти ҳокими Акмалжон Махмудалиев Президент топшириғига кўра боёвутлик отахонга Гулистон шаҳридан уй совға қилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Давлат раҳбари 8 май куни Мудофаа вазирлигининг Марказий ҳарбий клиник госпиталига бориб, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳолидан хабар олгани, боёвутлик отахон билан суҳбатлашиб, унинг илтимосига биноан отахонга уй совға қилмоқчилиги маълум бўлганди.

Вилоят ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев Президент топшириғидан сўнг, отахонга уй совға қилди.

101 ёшли отахон Ўскан ота Ҳожиманов айни пайтда даволанаётгани боис, кечанинг ўзида хонадон унинг келини ва набираларига топширилди. Шунингдек, ҳоким бугун госпиталда ҳам бўлиб, отахонни табриклади, янги хонадон ҳужжатлари ва калитини берди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.