Bo'limsiz

26 та солиқ инспекцияси ва иккита вилоят ДСБнинг раҳбарлари ишдан олинди

Министр экономики и финансов Шерзод Кудбиев. Фото: пресс-служба президента

Ўзбекистон президенти 2 август куни Тошкент вилоятида бўлиб ўтган йиғилишда Ўзбекистон шаҳарлари ва туманларининг давлат солиқ инспекцияларининг 26 нафар раҳбарини назоратнинг сусайгани ва коррупцияга оид жиноятлар кўпайгани сабабли ишдан бўшатиш тўғрисида топшириқ берди.

Булар – Қўнғирот, Тахтакўпир, Улуғнор, Олот, Пахтакор, Наманган, Мингбулоқ, Чуст, Косон, Муборак, Деҳқонобод, Ургут, Каттақўрғон, Нуробод, Музработ, Хива, Хонқа, Китоб туманлари ҳамда Бухоро, Когон, Самарқанд, Ангрен, Бекобод, Олмалиқ, Нурафшон, Урганч шаҳарлари, жами 26 та солиқ идоралари раҳбарларини ишдан олишга қарор қилинди.

Президент солиқ идоралари қўшимча манбалар топиш ўрнига эски замон касалига берилиб, ишлаётган тадбиркорларнинг тайёр маблағларини ундиришга ўрганиб олганини қайд этди. Масалан, 2022 йилда тадбиркорлар томонидан ортиқча тўланган солиқлар ҳажми 320 млрд сўмга ошиб, 4,4 трлн сўм бўлган.

«Афсуски, солиқ ходимлари ўртасида коррупциявий жиноятлар сони йилдан-йилга кўпаймоқда», — деди президент.

Бош Прокуратура ҳузуридаги Департамент назоратни сусайтириб юборгани танқид қилиниб, унга солиқчилар томонидан ортиқча тўловлар ундириш, уларни вақтида қайтармаслик, текширишдаги сохтакорлик каби қонун бузилишларнинг олдини олиш бўйича амалий тизим яратиш топширилди.

Шунингдек, бюджет тушумларини таъминлаш ва тадбиркорлар фаолиятини текширишда йўл қўйган камчиликлари учун Андижон ва Сирдарё вилоятлари солиқ бошлиқлари ҳамда Солиқ қўмитасининг йирик солиқ тўловчилар билан ишлаш инспекцияси бошлиғи вазифасини бажарувчисини лавозимидан озод қилиш; иқтисодиёт ва молия вазирининг солиққа масъул ўринбосари Дилшод Султонов, Солиқ қўмитаси раиси ўринбосарлари Мубин Мирзаев, Жаҳонгир Абдиев, Сирожиддин Эшматов, Мирзиёд Маҳкамов, Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси бошлиғига ҳайфсан эълон қилишга кўрсатма берилди.

 

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.