7SABER бренди Ўзбекистон делегацияси Пекиндаги Олимпиада ўйинларида киядиган кийимларни тақдим этди
Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинларида Ўзбекистон делегациясини ажойиб спорт кийимлари билан таъминлаган 7SABER компанияси билан ҳамкорлик давом этади. Бренд Пекин-2022 қишки Олимпия ўйинлари учун Ўзбекистон делегациясига тайёрлаган кийимларини тақдим қилди. Бу ҳақда мамлакат Миллий Олимпия қўмитаси хабар беради.
Манба: https://olympic.uz/
«Ёзги Олимпия ўйинлари вақтида ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари орасида экипировка учун давлат бюджетидан компаниямизга қанча пул ажратилгани ҳақидаги мавзу жуда кўп муҳокама қилинган эди. Расман маълум қилишим мумкинки, 7SABER бунинг учун ҳеч қандай пул олмаган», – дея қайд этади бренд асосчиси ва бош директори Ораз Абдуразаков. «Гап шундаки, Ўзбекистонда ҳам худди дунёнинг кўплаб давлатларида бўлгани каби МОҚнинг расмий ҳамкорлари делегацияга бепул хизмат кўрсатади. Биласизми, Олимпия ўйинлари ҳақида гап кетганда пул ёки моддий манфаатдорлик катта аҳамият касб этмайди. 7SABER иккинчи бор мамлакатимиз Олимпия делегациясига ҳомийлик қилаётгани биз учун катта шараф. Ишонаманки, ушбу ҳамкорлигимиз узоқ давом этади».
Ушбу Олимпия ўйинларида Комилжон Тўхтаев тоғ чанғисининг слалом ва гигант слалом дастурларида юртимиз шарафини ҳимоя қилади.
Манба: https://olympic.uz/
Айтиш жоизки, бренд тарихи 2019 йилдан, яъни Триатлон федерациясининг собиқ раҳбари Отабек Умаров бутун дунёга машҳур турли спорт турларининг рамзи бўлган иконкалар асосида график элементни яратган пайтдан бошланади. Эслатиб ўтамиз, Отабек Умаров мамлакат президенти Шавкат Мирзиёевнинг давлат хавфсизлик хизмати раҳбарининг ўринбосари ва унинг куёви ҳисобланади.
Шарҳлар