«Аҳоли маънавий чарчаган» –Тошкентдаги «Афросиаб» маҳалласида 20 кундан бери иссиқ сув ва иссиқлик йўқ

Источник: Город говорит/Telegram

Пойтахтдаги «Афросиёб» маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи аҳоли хонадонларида иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти йўқлиги билан боғлиқ вазиятга эътибор беришни сўраб таҳририятга мурожаат қилди. Мурожаат матнини тўлиқ эълон қиламиз.

“10-12 январдан бошлаб «Афросиёб» маҳалласидаги хонадонларда иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти йўқ. Масалан, Якуб Колас кўчасидаги 2-уйда. Афросиёб кўчасидаги 15/1-уйда вазият «яхшироқ» – 24 январдан бери қувурларда вақти-вақти билан иссиқ сув пайдо бўляпти. Босим жуда паст. Тунда иссиы сув ўчирилади. 29 январдан бошлаб яна ўчирилди.

Аҳоли маънавий чарчаган. Биз «Иссиқлик энергияси» ташкилотига қўнғироқ қилишдан ёки тез орада ҳаммаси яхшиланади” деган навбатчи жавобларини эшитишдан чарчадик. Биз барча органларга мурожаат қилдик, фақат бир хил жавобни оляпмиз, ҳеч нарсани тузатишмаяпти, иссиқлик ва иссиқ сув йўқ.

Маҳалла қўмитаси жим, ХУЖМШ “елкасини ночоргина қисади”. Президент маъмурияти ҳозирча мурожаатга жавоб бермади. “Халқ Назорати” текширишни ваъда берди, лекин вақт ўтяпти, аммо иссиқ сув ҳам, иссиқлик ҳам йўқ. Илтимос, бизга ёрдам беринг. Болалар, қариялар қийналмоқда, наҳотки ҳокимлик, вазирлик ва ҳукумат томонидан ўз фуқароларига нисбатан шундай таҳқирона муносабат бўлса? Илтимос, бизга ёрдам беринг».

Veolia Energy Tashkent  компаниясининг таъкидлашича, ҳамма гап “ТошИЭМ” қозонхонасида, у газ босими пастлиги сабабли иссиқлик билан таъминлай олмаяпди (бу маҳаллада иссиқлик босими 10,5 атм ўрнига 7,4 атм ни ташкил қилади). Компания ўзини масъулиятдан озод қилмаяпти, у қайта ҳисоблаш ишлари ўтказилиши ҳақида эслатиб, уйларга иссиқликни қайтаришга ҳаракат қилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.