Абдулазиз Комилов Брюсселда бўлиб ўтадиган “Ўзбекистон Республикаси – Европа Иттифоқи” ҳамкорлик кенгашининг йиғилишида қатнашади
15-17 ноябрь кунлари ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Брюсселда бўлади. Бу ҳақда Regnum нашри Ўзбекистон ТИВ матбуот хизматига таянган ҳолда ёзади.
Делегация Брюсселда “Ўзбекистон Республикаси – Европа Иттифоқи” ҳамкорлик кенгашининг 16-йиғилишида қатнашади.
«Шунингдек ташриф доирасида Ўзбекистон делегацияси қатор икки томонлама учрашувлар ва музокараларни ҳам ўтказади», — дея хабар беради Ўзбекистон ташқи сиёсий идорасининг матбуот хизмати.
Улашиш:
Шарҳлар