Ўзбекистон Мозори Шарифдаги аэропортни тиклаш ишларини бошлади

Источник: eadaily.com

14 ноябрь куни Ўзбекистон президентининг махсус вакили Исматулла Эргашев Афғонистон шимолидаги Балх вилоятида маҳаллий расмийлар билан учрашувда Ўзбекистон Мозори Шарифдаги Мавлоно Жалолиддин Муҳаммад Балхий халқаро аэропортини реконструкция қилишини маълум қилди, деб ёзади UzNews Афғонистоннинг Tolo News нашрига таянган ҳолда.

Эргашевнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон афғонларга аэропортни реконструкция қилиш, техник носозликлар ва жиҳозларни таъмирлашда ёрдам бериш учун 30 кишидан иборат техник гуруҳ юборган.

«Биздан аэропорт фаолиятини тиклаш ва зарарланган ускунани таъмирлашда ёрдам беришга чақиришди. Шу боис Ўзбекистондан 30 нафар техник ходим олиб келдик. Тез орада аэропорт фойдаланишга топширилади», – дейди Исматулла Иргашев.

Бундан ташқари, Мавлоно аэропортида вазирликнинг 83 нафарга яқин техник ходими Ўзбекистонда ўқитилади.

Балх вилояти ҳокими Қудратуллоҳ Ҳамзанинг сўзларига кўра, Афғонистоннинг Ўзбекистон олдидаги электр энергияси бўйича қарзи юзасидан ҳам музокаралар ўтказилган. “Биз банк тизимидаги муаммолар ҳал бўлгач, тўловни тўлашимизни ва Ўзбекистон импорт қилинадиган электр энергиясини қисқартирмаслиги кераклигини айтдик”, – дейди у.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.