Алматадаги хостелда содир бўлган ёнғинда икки нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Место происшествия
Фото: Tengrinews.kz

30 ноябрь куни Қозоғистоннинг Алмата шаҳридаги хостелда эрта тонгда ёнғин содир бўлиб, 13 киши ҳалок бўлди. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг хабарига кўра, ҳодиса оқибатида икки нафар Ўзбекистон фуқароси ҳам ҳалок бўлган.

Айни дамда Ўзбекистоннинг Алматадаги Бош консуллиги шаҳар ҳокимлиги ва тегишли бўлимлар билан ҳамкорликда ҳалок бўлганларнинг яқинларига уларнинг жасадларини ўз ватанларига етказишда кўмаклашмоқда.

Тахминларга кўра, ётоқхонада 72 киши бўлган, улардан 59 нафари мустақил равишда эвакуация бўлган.

Ёнғин сабаблари ҳозирча номаълум, бироқ дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин 1,5 ой аввал ётоқхонага айлантирилган ертўланинг коридорида бошланган. Алмата ҳокими меҳмонларни ертўлаларда жойлаштириш тақиқлангани, ертўлалар фақат ошхона учун ишлатилиши кераклигини айтади.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.