Андижон ҳокими ваъдасини бажарди, 12 ёшли бола кутубхона раҳбари бўлди

Фото: Андижон вилояти ҳокимлиги

Президент ташаббуслари ортидан 12 ёшли ўқувчи янги кутубхона раҳбари бўлди. 3-реннесанс даврининг ёш намояндалари Андижонда кўриниш бермоқда. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

“Андижон туманида истиқомат қилувчи Асадбек Розиқовнинг мурожаатига асосан “Терактаги” маҳалласида янги кутубхона барпо этилди ва фойдаланишга топширилди”, – дейилади хабарда.

Андижон туманидаги “Терактаги” маҳалласида яшовчи 12 ёшли ўсмирнинг илтимосига кўра кутубхона қурилиши ҳақида ёзгандик.

Андижон вилояти ҳокимининг ёшлар билан учрашувида Асадилло Розиқов исмли болакай китоб етишмаслиги сабабли “Ёш китобсевар” танловида юқори натижа кўрсата олмагани учун ҳокимдан кутубхона қуришни сўраганди.

Ҳокимлик кутубхонани қуриш ишларини бошлаб юборган ва уни 25 январга қадар якунлашни режалаштирган.

Ҳоким Шуҳрат Абдураҳмонов боланинг ўзини кутубхонани бошқаришга таклиф қилган ва бола машина ёки уй сўрамаганига ҳайрон бўлган эди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.