,

Рамзан Қодировнинг қизи Чеченистон раҳбари маъмурияти бошлиғи ўринбосари этиб тайинланди

Фото: ТАСС

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ўз қизи Хадижатни Чеченистон раҳбари ва ҳукумати маъмурияти раҳбарининг биринчи ўринбосари этиб тайинлади. Бу ҳақда Қодиров ўз Телеграм-каналида маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Хадижат Қодировани ушбу лавозимга тайинлаш таклифи билан минтақа раҳбари ва ҳукумати маъмурияти раҳбари Галас Таймасханов чиққан.

“Галас Султанович Хадижатнинг департамент раҳбари лавозимидаги, шунингдек, жамоат ташкилотлари билан ишлаш жараёнидаги ютуқларини қайд этди”, — деб ёзди Рамзан Қодиров. Унинг айтишича, Хадижат “йирик бутунроссия форум ва саммитларида фаол қатнашади, ички сиёсий вазият билан яхши таниш”.

Маҳаллий манбаларга кўра, Хадижат Қодирова 2000 йил 17 январда туғилган. 2020 йилда у Грозний мэрияси мактабгача таълим департаменти бошлиғи лавозимига тайинланган эди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.