АҚШ Сенатида Киевга ёрдам кўрсатиш бўйича муросали қонун лойиҳаси тақдим этилди
АҚШ Сенати мамлакат чегарасини ҳимоя қилиш, Киев ва Исроилга 118,28 миллиард доллар миқдорида ёрдам бериш бўйича муросали қонун лойиҳасини тақдим этди, бу ҳақда ҳужжат матнида келтириб ўтилган.
Қонун лойиҳасида Украинани қўллаб-қувватлаш учун 60,06 миллиард доллар ва Исроилга 14,1 миллиард доллар ажратиш кўзда тутилган.
Шу билан бирга, ҳужжат чегара хавфсизлигини атиги 20,2 миллиард доллар билан молиялаштиришни таклиф қилади – бу қонун лойиҳаси муаллифлари Киевга тақдим этмоқчи бўлганидан деярли уч баравар кам эканини англатади.
Улашиш:
Шарҳлар