Ғарбий Австралияда 25 та ўрмон ёнғини қайд этилди
Якшанба куни Ғарбий Австралия штатининг пойтахти Перт яқинида юзлаб ўт ўчирувчилар назоратдан чиқиб кетган ўрмон ёнғинлари билан курашмоқда, бу эса ҳукуматни ёнғин йўлида қолган аҳолини қочишга ундади, дея хабар беради Reuters.
Якшанба ҳолатига кўра, кенг штат бўйлаб 25 дан ортиқ ўрмон ёнғинлари ёнмоқда, Пертдан 60 км шимолда жойлашган Гингин ва Читтеринг яқинидаги қишлоқлар аҳолиси тез ўтадиган ёнғинлар хавфи остида қолган.
Австралияда циклонлар, қурғоқчилик, иссиқлик тўлқинлари ва ўрмон ёнғинлари каби ҳодисалар билан боғлиқ бўлган Эл-Ниньо об-ҳаво феномени туфайли юқори хавфли ўрмон ёнғинлари мавсуми бошланди.
Штат ёнғин ва фавқулодда хизматлар департаменти вакилининг айтишича, 240 нафар ўт ўчирувчи ёнғин билан курашмоқда. Табиий офатга таҳдиднинг энг юқори даражаси берилган.
417 гектар бутазорни ёқиб юборган ёнғин шанба куни бошланган.
Якшанба куни маҳаллий об-ҳаво хизмати Ғарбий Австралиянинг баъзи қисмлари учун шанба кунидан бери иссиқдан огоҳлантириш остида “ўта ёнғин хавфи” ҳақида ҳам огоҳлантирди.
Шарҳлар