Баҳодир Жалолов финал йўлланмаси учун курашади

Фото: НОК

Бокс бўйича Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинлари чемпиони Баҳодир Жалолов Олимпиадалардаги иккинчи медалини кафолатлади. Энг оғир вазн тоифасида иштирок этаётган спортчи чорак финалда австралиялик Теремоана Теремоанани кучли ва аниқ зарбалари олдида ожиз қолдирди.

Энди у 7 август куни  германиялик Нелвие Тиафакка қарши финал йўлланмаси учун жанг қилади.

“Баҳодир Жалололов энг оғир вазн тоифасининг яққол етакчиси экани, фақат ва фақат олтин медал учун Парижга келганини яна бир бор кўрсатди”, – дейилади хабарда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.