Ўзбекистонда “туризм” маҳаллалари пайдо бўлади

Таркибида камида 20 та меҳмон уйлар мавжуд бўлган ва улар сайёҳларга камида 5 та хизмат турини кўрсатувчи маҳалла фуқаролари йиғинларига Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан “Туризм маҳалласи”, “Туризм қишлоғи” ёки “Туризм овули” мақоми берилади. Бундай қўрғонлар, қишлоқлар, овуллар ҳамда маҳаллалар рўйхати 1 ноябрдан шакллантирилади.

“Туризм” мақоми берилган 5 тагача фуқаролар йиғини 2020-2021 йилларда устуворлик тартибида “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурига киритилади, дейилади Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.