Бир ой олдин бедарак йўқолган ўзбекистонлик тирик ва соғ-саломат топилди

Фото Polisia.kz

Ўзбекистон фуқароси бир ой олдин бедарак йўқолган эди. Шу вақт давомида полиция ва кўнгиллилар уни қидириб топишган, деб хабар бермоқда Tengrinews.kz “Polisia.kz”га таяниб.

“Қ.А.Раҳмонқуловнинг йўқолганлиги ҳақидаги баёнот 22 январь куни Биржан Сал тумани ИИБ томонидан қабул қилинган. Қариндошларининг сўзларига кўра, 52 ёшли эркак Краснофлотское қишлоғидаги деҳқон фермасида ишлаган, бироқ у бир мунча вақт алоқани тўхтатган ва яқинлари уни қишлоқнинг ўзида кўришмаган”, — дея хабар берди Оқмола вилояти полицияси.

Улар қор бўрони ва совуққа қарамай, фуқарони излашган. Қидирувлар учун бир неча бор самолёт ҳам ишлатилган.

У 24 февраль куни Степногорск яқинида жойлашган Қорабулоқ қишлоғидан топилган. Йўқолган шахснинг ўзи айтганидек, бу вақт давомида у деҳқон фермасида чорвачилик билан шуғулланган. Эркак кўра, пули йўқлиги ва алоқаси узилиб қолгани сабабли яқинларига қаерда эканлиги ҳақида хабар бера олмаган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.