Ўзбекистон ва Қирғизистон Биринчи хонимларининг учрашуви бўлиб ўтди

Фото: ЎзА

Кўксарой қароргоҳида Қирғизистон Президентининг Ўзбекистонга давлат ташрифи доирасида икки мамлакат Биринчи хонимлари Зироат Мирзиёева ва Ойгул Жапарованинг учрашуви бўлиб ўтди, деб ёзади ЎзА.

Давлат раҳбарларининг рафиқалари қардош халқларимиз ўртасидаги дўстлик ва ҳамжиҳатлик ришталарини мустаҳкамлаш, маданий-гуманитар ҳамкорликни янада ривожлантириш юзасидан фикр алмашдилар.

Биринчи хонимлар Қибрай туманидаги “Имкон” реабилитация марказига эга ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотига ҳам ташриф буюрдилар. Бу ерда алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга реабилитация хизматлари кўрсатилади. Лойиҳа доирасидаги биринчи муассаса 2019 йилда Нукусда, кейин Қарши ва Зарафшонда очилган, келажакда бутун республика бўйлаб ташкил этиш режалаштирилган.

Зироат Мирзиёева ва Ойгул Жапарова болалар учун яратилган шароитларни юқори баҳолаб, ушбу эзгу ғояни амалга оширишда муваффақиятлар тилади.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.