Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Наврўз байрамини нишонламоқда
БМТ Эрон ташаббуси билан, Наврўз байрамини нишонлаётган 11 та давлатнинг дипломатик ваколатхоналари билан биргаликда Нью-Йоркдаги штаб-квартирасида махсус тадбирлар уюштирди. Бу ҳақда ЎзА хабар беради.
IRNA ахборот агентлиги хабарига кўра, тадбирда кўплаб мамлакатларнинг элчилари ва дипломатлари, шунингдек, БМТ Бош Ассамблеяси президенти Деннис Фрэнсис иштирок этган.
2010 йил 23 февралда БМТ Бош Ассамблеяси ўзининг 71-ялпи мажлисида Эрон ташаббуси билан 21 мартни Халқаро Наврўз куни деб эълон қилинган резолюцияни қабул қилганди.
Қарорда қайд этилишича, Наврўз ўзаро ҳурмат, тинчлик ва яхши қўшничилик ғояларига асосланган инсоний муносабатларни мустаҳкамлашда муҳим ўрин тутади.
Қайд этилишича, 2016 йилда ЮНEСКО Наврўз байрамини Инсониятнинг номоддий маданий мероси Репрезентатив рўйхатига киритган эди.
Шарҳлар