ДХШ асосида ташкил этилган боғчалардаги болаларнинг 56 фоизи ижтимоий кўмакка муҳтож оила фарзандлари саналади
Мактабгача таълим агентлиги ахборот хизмати раҳбари Мавлуда Асқархўжаева ДХШ асосида нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини ташкил этиш юзасидан амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берди:
- 2023 йилда давлат-хусусий шериклик йўналишида жами 4720 та лойиҳа ўз фаолиятини бошлаган;
- 2018/2023 йилларда давлат-хусусий шериклик асосида 147 317 қувватга эга нодавлат боғчаларини ташкил этиш учун 3,7 трлн. сўмлик лойиҳалар бўйича 1657 нафар тадбиркорлар билан битимлар имзоланган;
- Шундан, 1397 та лойиҳада қурилиш ишлари якунланган бўлиб, 128 617 қувватга эга нодавлат боғчалари ўз фаолиятини бошлаган;
- 2018/2023 йиллари қамров даражаси паст ҳудудларда 26 528 та оилавий боғча ташкил этилган бўлиб, қўшимча 713 996 та қувват яратилган;
- Давлат хусусий шериклик асосида фаолиятини бошлаган боғчаларга қамраб олинган болалардан 462 612 нафари (56%) ижтимоий кўмакка муҳтож оила фарзандлари ҳисобланади.
Улашиш:
Шарҳлар