Божхонада имтиёздан фойдаланишни мақсад қилган уддабурон орзусига етмади

Фото: Божхона қўмитаси

Божхона органлари томонидан божхона тўловларидан қўлланилган имтиёзлар бўйича корхонабай ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда. Бу ҳақда Божхона қўмитаси матбуот хизмати ёзмоқда.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 августдаги “Автомобиль транспортида юк ташувчиларни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5225-сон қарори қарори асосида айрим турдаги транспорт воситаларини импорт қилишда уларга божхона божи, утилизация йиғими ва автотранспорт воситаларини сотиб олганлик учун автотранспорт йиғимларининг ноль ставкалари қўлланилиши белгиланган.

“Мониторинг жараёнида Бухоро вилоятида фаолият юритаётган корхонага импорт қилинган ёқилғи ташиш учун мўлжалланган юк автомашинасининг умумий оғирлиги 18 тонна бўлишига қарамасдан, имтиёздан фойдаланиш мақсадида, йўл юк ҳужжатларида 20 тоннадан ортиқ ёқилғи ташувчи транспорт воситаси сифатида нотўғри кўрсатилганлиги аниқланди”, – дейилади хабарда.

Натижада, ушбу транспорт воситасига қўлланилган божхона имтиёзлари бекор қилиниб, 794 млн сўмлик божхона тўловларини тўлаш мажбурияти тикланди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.