Бош прокуратура мамлакатдаги маданий объектларда 121 та реклама баннери ўрнатилганини аниқлади
Прокуратура идоралари томонидан мутасадди идоралар биргаликда 5 та қадимий шаҳарда жойлашган 1000 дан ортиқ маданий мерос объектида реклама ва ахборот кўрсатгичлари ўрнатилиши қонунийлиги ўрганилди. Унда қонунчилик талабларига зид равишда 72 та объектларга 121 та реклама ўрнатилгани аниқланди.
Жумладан, Бухорода 27 та маданий мерос объектида 50 та, Самарқандда 25 та объектда 45 та, Тошкент шаҳрида 18 та объектда 24 та, Хивада 2 та объектда 2 та реклама баннери ўрнатилган.
Хусусан, Бухоро шаҳрида жойлашган ноёб архитектура ёдгорлиги тоифасига кирувчи XIX асрга оид “Иброҳим Охунд” мадрасасида 6х3 ўлчамдаги “гўзаллик салони” реклама баннери ўрнатилиб, объектнинг тарихий кўриниши тўлиқ ёпиб қўйилган.
Ёки, пойтахтдаги XX асрга оид “Баҳор” ресторани биносида 7х9 ўлчамдаги “бильярд ва ресторан” реклама баннери ўрнатилиб, бинонинг тарихий кўриниши кўримсиз ҳолатга келтирилган.
Ўрганишлар давомида 53 та объектда ноқонуний ўрнатилган 99 та реклама баннерлари олиб ташланиши таъминланиб, маданий мерос объектлари кўриниши асл ҳолатига қайтарилди.
Қайд этиб ўтамиз, маданий мерос объектларида ташқи реклама жойлаштириш “Реклама тўғрисида”ги Қонунга асосан қатъий тақиқланиб, ушбу объектлар ва уларнинг ёндош ҳудудлари рекламадан ҳоли этиб белгиланган.
Шарҳлар