Ўзбекистон ва Россия Бош прокурорлари учрашди

Фото: Бош Прокуратура матбуот хизмати

2-апрель куни Россия Федерацияси Бош прокурори И.Краснов таклифига биноан Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Н.Йўлдошев бошчилигидаги прокуратура органлари делегацияси Россияга ташриф буюрди.

Конструктив мулоқот давомида томонлар Ўзбекистон ва Россия прокуратура органлари ўртасидаги ўзаро ҳуқуқий ҳамкорлик масалаларини ва  алоқаларни янада ривожлантиришнинг истиқболли йўналишларини муҳокама қилган.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори прокуратура органларида амалга оширилаётган ислоҳотлар билан таништириб, трансмиллий уюшган жиноятчиликка, жумладан терроризмга қарши курашишда саъй-ҳаракатларни бирлаштириш заруратини таъкидлаб ўтган.

Учрашув якунига кўра томонлар Ўзбекистон ва Россия Бош прокуратуралари ўртасида 2024-2025 йилларга мўлжалланган Ҳамкорлик дастурини имзоланган.

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.