Кредит тўланмаганлиги учун кафлларнинг мулклари ҳатланди

Фото: yuz.uz

Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида кредит қарздорлиги бор фермер хўжалигининг икки нафар кафилининг мулклари ҳатланди.

Фуқаролик ишлари бўйича Ўзбекистон туманлараро судининг тегишли ижро варақасига асосан қарздор “Habibullaev Nurullo” фермер хўжалигидан 1 млрд 378 млн миқдорида кредит қарздорлиги ундириш ҳамда ундирувни қўшимча қарздорларнинг гаров мулки сифатида қўйилган мол-мулкларга қаратиш ҳақидаги ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Ўзбекситон туман бўлими иш юритувига қабул қилиниб, ижро ҳаракатларига киришилган.

Фермер хўжалиги раҳбари белгиланган ихтиёрий муддат ичида қарздорликни бартараф этмагани сабабли гаров мулклари бўлган:

  1. “MERCEDES BENZ SPRINTER” русумли автотранспорт воситаси
  2. Қўшимча қарздор Ғ.У.га тегишли Савдо дўкони бино-иншоотлари
  3. Қўшимча қарздор Ж.Й.га тегишли дала шийпони бино-иншоотлари тегишли тартибда рўйхатга олиниб ҳатланган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.