Фарғона ҳокимининг ўринбосари Бош вазир котибиятига ишга ўтди

Фото: Фарғона вилояти ҳокимлиги

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига асосан, Файзуллажон Саъдуллаевич Қосимов Бош вазир котибияти “Маҳалла еттилиги”, ёшлар сиёсати ва маънавият масалалари департаментининг раҳбари этиб тайинланди. Бу ҳақда Бош вазир матбуот хизмати хабар берди.

“Тайинловга қадар у Фарғона вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида ишлаган”, – дейилади хабарда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.