Божхона орқали Ўзбекистон ҳудудига совуқ қурол олиб ўтилишига чек қўйилди

Фото: Тошкент вилояти божхона бошқармаси матбуот хизмати

Маълумки қуроларни республикамиз ҳудудига ноқонуний олиб кириш контрабанда жинояти ҳисобланиб, бунинг учун жазо муқаррарлиги белгиланган. Бироқ, божхона чегаралари орқали  қурол ва ўқ дориларни фуқаролар томонидан олиб ўтишга бўлган уринишлар афсуски учрамоқда, – дейилади Тошкент вилояти божхона бошқармаси матбуот хизмати берган маълумотда.

Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Ғишткўприк” чегара божхона постига “BMW 520” русумли енгил автотранспорт воситасини бошқариб кириб келган фуқаросининг қўл юклари божхона назоратидан ўтказилганида, ўзига тегишли бўлган чемодан ичидан йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда маълум қилинмаган 1 дона “ПМ калибр 4,5мм” номли тўппонча ва 1 дона “BORNER” номли газ балон ҳамда “Шар оцинкованный 3000шт.” номли ўқларни олиб келаётганлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.