Божхона тўловларидан бўйин товлашга бўлган уриниш фойда бермади

Фото: toshkent_bojxonasi

Товар-моддий бойликларнинг юртимиз ҳудудига ноқонунинй йўллар орқали олиб кирилишига қарши курашиш борасида божхона органлари томонидан тизимли чоралар кўрилмоқда. Бу ҳақда Тошкент шаҳар божхона бошқармаси матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг Контрабандага қарши курашиш бўлими ҳамда “Сирғали” божхона пости ходимлари ҳамкорликда хориждан келтирилган ва эркин муомалага чиқариш божхона режимига расмийлаштириш учун тақдим этилган «этилен полимер» товарларини белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказишди.

«Натижада йўл-юк кузатув ҳужжатларида ва божхона юк декларациясида товарларнинг ташқи иқтисодий фаолият товар кодлари нотўғри кўрсатилганлиги аниқланиб,  495 млн. сўмлик мазкур товарлар вақтинча сақловга олинди. Товарларга нисбатан 39 млн. сўм миқдорида қўшимча божхона тўловлари ҳисобланди», – дейилади хабарда.

Жумладан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Тошкент-товар” божхона постида навбатдаги ҳуқуқбузарлик холати ҳам фош этилди.

Унга кўра,  хориждан юк контейнерида ҳужжатларга кўра “мато” товарлари уларга тегишли юк ҳужжатлари билан ўзаро солиштирган ҳолда белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, юк контейнеридаги мато товарларининг ўлчов бирликдаги миқдори ҳужжатларида кўрсатилганидан ортиқча эканлиги аниқланди. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, мазкур товарларнинг қиймати 3 млрд. 418 млн. сўмни этади.

“Сирғали” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида аниқланган навбатдаги ҳолатда масъулияти чекланган жамиятлардан бирининг номига хориждан келтирилган матолар божхона кўригидан ўтказилганида, юк ҳужжатларида салкам 4,5 тонна оғирликдаги матолар қайд этилмаганлиги фош бўлди.

Мазкур товарларнинг тахминий умумий қиймати 427 млн. сўмни ташкил этмоқда.

Ҳозирда товарлар вақтинча сақловга олиниб, юқоридаги ҳолатлар юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Юқоридаги ҳолатлар юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.