“Грузия орзуси” партиясидан сайланган депутат “хорижий агентлар” тўғрисидаги қонунни муҳокама қилиш пайтида мухолифот партия етакчисининг устидан сув қуйди

Фото: DW

Ҳукмрон “Грузия орзуси” партиясининг депутати Ирма Заврадашвили “хорижий агентлар” тўғрисидаги қонун муҳокама қилинган йиғилишда мухолифатдаги “Стратегия Агмашенебели” (“Агмашенебели стратегияси”) партиясининг етакчиси Гиорги Вашадзенинг устидан сув қуйди.

Бу пайтда Вашадзе минбардан гапираётган эди. Заврадашвили унинг устидан сув қуйганидан кейин, Вашадзе шундай деди: “Офарин! Раҳмат! Жуда қойил! Яшанг! Яшанг! Жуда қойил! Бошқасига қодир эмассизлар. Ҳечқиси йўқ, ҳечқиси йўқ… Бу хоинлар бориб етган ваҳшийлик!”.

Йиғилиш раиси воқеага эътибор бермади. Видеога кўра, Ирма Заврадашвили зални тарк этган.

Аввалроқ Грузия парламенти аъзолари “хорижий агентлар тўғрисида”ги қонун сабабли муштлашган эди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.