Бухорода Нукус воқеалари иши бўйича 39 нафар судланувчига айблов эълон қилинди
6 февраль куни Бухоро вилоят суди биносида Нукус воқеаларида айбланаётган 39 нафар судланувчига оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни бошланди, деб ёзади «Газета.uz» нашри Олий суд матбуот хизматига таянган ҳолда.
Ишни Қорақалпоғистон Республикаси судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси Даулетбай Разов раислигида биринчи инстанция судида кўриб чиқилмоқда.
Айблов хулосасига кўра, Жиноят кодексининг 244-моддаси 3-қисми (Қурол ёки қурол сифатида фойдаланиладиган бошқа нарсаларни ишлатиб ёхуд ишлатиш билан қўрқитиб шахсга нисбатан зўрлик ишлатиш, қирғин солиш, ўт қўйиш, мулкка шикаст етказиш ёки уни нобуд қилиш, ҳокимият вакилига қаршилик кўрсатиш орқали содир этилган оммавий тартибсизликлар ташкил қилиш, шунингдек, оммавий тартибсизликларда фаол қатнашиш) билан қуйидагилар айбланмоқда:
- Алимбай Мырзамбетов (1979 йилда туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати — қорақалпоқ, ишсиз),
- Даулеткелди Надирбаев (1988 йилда туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати — қорақалпоқ, АТ «Халқ банки» Тахтакўпир филиали юристи),
- Камал Ешжанов (1999 йилда туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати — қорақалпоқ, ишсиз),
- Муратбай Пирлепесов (1978 йилда туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати — қорақалпоқ, якка тартибдаги тадбиркор),
- Адилбек Сариев (1985 йилда туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати — қорақалпоқ, ёлланма ишчи),
- Нусрет Бауетдинов (1970 йилда туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати — қорақалпоқ, ишсиз),
- Алйшер Шарапов (1989 йилда туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати — қорақалпоқ, ишчи),
- Онгарбай Мамутов (1966 йилда туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати — қорақалпоқ, 2-гуруҳ ногирони),
- Замирбек Таджимуратов (1988 йилда туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати — қорақалпоқ, ишсиз),
- Тимурбек Исмаилов (1997 йилда туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати — қорақалпоқ, 12-сонли мактаб ўқитувчиси),
- Расул Султаниязов (1990 йилда туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати — қорақалпоқ, «Trans Less» МЧЖ ишчиси),
- Омирбек Курбанов (1986 йилда туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати — қорақалпоқ, якка тартибдаги меҳнат фаолияти билан шуғулланади),
- Рахимжан Жумабаев (1992 йилда туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати — қорақалпоқ, такси ҳайдовчиси),
- Абзал Науризбаев (1996 йилда туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати — қорақалпоқ, Қорақалпоқ давлат университети талабаси),
- Нурмухаммед Генжебаев (2004 йилда туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати — қорақалпоқ, ишсиз),
- Исламбек Аитмуратов (1993 йилда туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати — қорақалпоқ, Қўнғирот вагон депоси вагон текширувчиси),
- Айдос Есемуратов (1993 йилда туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати — қорақалпоқ, ишсиз),
- Куанишбай Бегалиев (1989 йилда туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати — қорақалпоқ, «Транс йўл қурилиш» МЧЖ ҳайдовчиси),
- Манас Рахманов (1993 йилда туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати — ўзбек, «Зарқанд» қандолатчилик маҳсулотлари корхонаси агенти),
- Амантай Сейтмуратов (1976 йилда туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати — қорақалпоқ, ишсиз).
Жиноят кодексининг 244-моддаси 3-қисми ва 244−1-моддаси 3-қисмининг «а», «г» бандлари (олдиндан тил бириктириб ёки бир гуруҳ шахслар томонидан, оммавий ахборот воситаларидан ёхуд телекоммуникация тармоқларидан, шунингдек Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланиб жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш) билан:
- Полат Есенгельдиев (1989 йилда туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати — қорақалпоқ, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ вагон кузатувчиси),
- Оралбай Досназаров (1977 йилда туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати — ўзбек, «Нызам устинлиги» АҲ адвокати),
- Ислам Полатов (1999 йилда туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати — қорақалпоқ, ишсиз),
- Шарапат Аширбеков (1979 йилда туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати — қорақалпоқ, ишсиз),
- Даўранбек Раманов (1996 йилда туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати — қорақалпоқ, ишсиз),
- Абдималик Хожаназаров (1974 йилда туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати — қорақалпоқ, «Ел хызметинде» газетаси бош муҳаррири бўлиб ишлаган),
- Есимқан Қанаатов (1981 йилда туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати — қорақалпоқ, «Ишонч» газетаси мухбири).
Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми «а» банди (икки ёки ундан ортиқ шахсга нисбатан қасддан баданга оғир шикаст етказиш) ва 244-моддаси 3-қисми билан:
- Рустам Досымбетов (1985 йилда туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати — қорақалпоқ, ишсиз),
- Конгратбай Бекполатов (1985 йилда туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати — қорақалпоқ, «Берди-Транс» МЧЖ ҳайдовчиси),
- Руслан Баимбетов (1988 йилда туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати — қорақалпоқ, «Давлет Транс» МЧЖ ҳайдовчиси),
- Қуанышбай Бахиев (1988 йилда туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати — қорақалпоқ, якка тартибда меҳнат фаолияти билан шуғулланади),
- Ислам Сапаров (1989 йилда туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати — қорақалпоқ, якка тартибда меҳнат фаолияти билан шуғулланади),
- Нуратдийин Хабипов (1992 йилда туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати — қорақалпоқ, Миллий гвардия Нукус шаҳар қўриқлаш бўлими сафдори бўлиб ишлаган),
- Заирбек Пиржанов (1986 йилда туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати — қорақалпоқ, Нукус шаҳридаги Президент мактаби ҳайдовчиси).
Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми «а» банди, 244-моддаси 3-қисми ва 247-моддаси (ўқотар қуролни, ўқ-дориларни, ўқотар қуролнинг асосий қисмларини, портловчи моддаларни, портлатиш воситаларини ёки портлатиш қурилмаларини қонунга хилоф равишда эгаллаш) 3-қисми «а» банди билан:
- Нурсултан Дуйсенбаев (1998 йилда туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати — қозоқ, мавсумий ишчи),
- Нурсултан Байлепесов (1993 йилда туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати — қорақалпоқ, ҳайдовчи),
- Алпамыс Жумабеков (1994 йилда туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати — қорақалпоқ, мавсумий ишчи),
- Азамат Алланазаров (1997 йилда туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати — қорақалпоқ, йўналишли такси ҳайдовчиси);
Бундан ташқари, Асилбек Омирзаков (1991 йилда туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати — қозоқ, якка тартибдаги меҳнат фаолияти билан шуғулланади) Жиноят кодексининг 166-моддаси (талончилик) 2-қисми «а», «в» бандлари ва 244-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.
Барча судланувчиларга нисбатан «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Шарҳлар