Бухородаги «Ғозиён» мадрасасини реставрация қилиш ишлари 2024 йилда бошланади

Фото: Google

Иншоотдан нотўғри фойдаланиш ва уни сақлаб қолиш борасидаги ишлар олиб борилмаётганлиги сабабли Бухородаги Ғозиён мадрасаси яроқсиз ҳолатга келган. Бу ҳақда Маданий мерос агентлиги хабар беради.

Ўрганишлар асосида Агентлик мадрасани реставрация (таъмирлаш) ҳолатидаги объектлар рўйхатига киритди.

“Мулкнинг конструктив ҳолати таъмирталаб рўйхатдаги бошқа объектларга нисбатан яхши бўлганлиги сабабли объектда реставрация ишларини 2024 йилда бошлаш режалаштирилган”.

Айни пайтда Маданий мерос объектларини сақлаш бўйича лойиҳа институти томонидан объектда дастлабки тадқиқотлар олиб борилмоқда ва реставрация лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда. Лойиҳа ишлаб чиқилгач, ЮНEСКОнинг Бутунжаҳон мероси марказига мувофиқ тегишли тартибда реставрация ишлари олиб борилади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 октябрдаги 846-сонли қарорига асосан «Ғозиён» мадрасаси Кўчмас мулк моддий маданий мероси миллий рўйхатига киритилган ва давлат муҳофазасига олинган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.