Cенатда аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ишчи гуруҳ тузилди
Олий Мажлис Сенатида Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, шунингдек, вояга етмаганларга нисбатан номақбул ҳаракатларни содир этганлик учун жавобгарликни янада кучайтириш масалаларини ўрганиш бўйича Ишчи гуруҳ тузилди. Бу ҳақда 26 апрель куни Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева бошчилигида мажлисда қарор қилинди, деб ёзади парламентнинг юқори палатаси матбуот хизмати.
Унга ҳуқуқни қўллаш амалиётини таҳлил қилиш ва амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни хатловдан ўтказиш, халқаро тажрибани чуқур ўрганиш ҳамда хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги қонунчилик базасини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш вазифалари юклатилди, улар кейинчалик мамлакат парламенти томонидан кўриб чиқилади.
Бундан ташқари, ҳамда амалга оширилиши лозим бўлган ишларни ўз ичига олган Чора-тадбирлар режаси тасдиқланди. Эътиборлиси, уни амалга оширишга ихтисослашган фаолият билан шуғулланаётган нодавлат нотижорат ташкилотлари ва мустақил экспертлар жалб этилади.
Шу муносабат билан Сенат ННТ, фуқаролик жамияти институтлари вакилларини, олимлар ва мутахассисларни Олий Мажлис Сенатида ташкил этилган Ишчи гуруҳ фаолиятида фаол иштирок этишга чақиради ([email protected], [email protected]).
Шарҳлар