Чилонзорда светофор қачон ишлайди?

Кадр из видео

Чилонзор туманининг айрим ҳудудларида электр таъминотида узилишлар сабаб йўлларни тартибга солувчи Светофорлар ишламаяпти. Йўл ва электр таъминотига масъулларнинг бундан хабари йўқ кўринади.

Кўнгилли фуқаролар мана шундай пайтларда йўллардаги тирбандликларни олдини олишга ўз ташаббускорликдарини кўрсатишяпти. Ҳайдовчилар ҳатто раҳмат дейишяпти уларга.

Чилонзор тумани, Юқори дархон кўчаси. Марказни боғловчи катта йўл, Олмазор метро бекатидан Жанубий вокзалгача бўлган масофада.

Агар сиз ҳам жойларда йўлларни тартибга солувчи светофорлар ишламаётганлигини кўрсангиз, ИИВнинг 102 “Ишонч телефони”га хабар беришингизни сўраймиз.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.