Чимёнда йил давомида ишлайдиган курорт барпо этилади: инвестициялар ҳажми 269 млн долларни ташкил қилади
1 февраль куни Туризм ва спорт вазирлиги Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида биринчи комплекс ривожланиш бош лойиҳаси ва «Билдирсой-Чимён-Нанай» йил давомида фаолият кўрсатувчи халқаро курорт қурилиши тақдим этилди. Лойиҳа Франция ғазначилиги, тўғридан-тўғри хорижий ва маҳаллий инвестициялар ҳисобидан молиялаштирилади. Лойиҳага киритилган сармоянинг умумий ҳажми 269 млн. долларни ташкил қилади, дея хабар беради вазирлик.
Манба: https://uzbektourism.uz/
Мажмуа 6,0 минг сайёҳлик ўринга мўлжалланган. Чимён тоғ тизмаси ҳудудида 20 дан ортиқ кўнгилочар йўналишлар, дор йўли (гондола ва стул туридаги), аттракционлар (Zip line, Alpine coaster, Adventure tower, summer/winter Tubing) ҳамда 11 дан ортиқ кўнгилочар йўлларни, турли даражадаги қийинчилик ва умумий узунлиги 20 км бўлган тоғ-чанғи йўллари қурилиши кўзда тутилган.
«Чимён сайёҳлик зонаси уч бекатдан иборат бўлиб, 3309 м баландликда жойлашган энг юқори бекат Марказий Осиё мамлакатларидаги дор йўлидан фойдаланадиган нуқта бўлади. Мажмуанинг бош режаси ва иқтисодий модели Франция компаниялари консорциуми томонидан ишлаб чиқилган», – дея қайд этади вазирлик.
Шарҳлар