Давлат геология қўмитасининг биноси аукционда 124,7 млрд сўмга сотилди

Источник: E-auksion

Пойтахтнинг Миробод туманида жойлашган Тошкентдаги Давлат геология қўмитасининг биноси ва унга туташ ер участкаси салкам 125 млрд сўмга сотилди, деб ёзади  UzNews нашри.

Аукционда иштирок этган 5 нафар иштирокчидан 124,75 миллиард сўмлик таклиф билан «Хамкор Иншаат» компанияси ғолиб деб топилди. Якуний нарх бошланғич нархдан 65% га ошди.

Бошланғич нархи 75,6 млрд сўм бўлган давлат мулки объекти шаффоф аукцион натижасида 124,7 млрд сўмга сотилди. Онлайн савдо қарийб 1 соат 20 дақиқа давом этди.

Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистрига мувофиқ Кипрнинг HIMEND LIMITED компанияси (48%) ҳамда учта жисмоний шахс Xamkor Inshaat МЧЖнинг таъсисчиси ҳисобланади.

Қосимлхунов Қобил Саитносирович директор ҳисобланади. Шунингдек, у яна иккита компаниянинг директори ҳисобланади, улардан бири – Era Stroy Group. Бу компания “Лолазор” маҳалласидаги нуқтали қурилиш ишида ҳам қатнашмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.