Деҳқонобод тумани ҳокими “Ҳаммаси яхшиликка бўлсин” дея лавозимни тарк этди

2023 йил 26 октябридан бошлаб жами 4 ойгина Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида ҳокимлик вазифасида фаолият юритган Акром Сулаймонов бугун ўзининг телеграм саҳифасига ҳоким сифатидаги туман аҳли билан ҳайрлашаётганини билдирувчи сўнгги сўзини ёзиб қолдирди.

“Азизлар меҳнат фаолятимда навбатдаги ўзгаришлар сабаб Деҳқонобод туманини тарк этдим. Қисқа вақт бўлсада менга ишонч билдириб, ўз яқини, ака-укасидек кўргани учун барча фахрийларимизга, ҳамкабларимга, айниқса, самимиятлик ва меҳмондўстлик учун барча Деҳқонобон тумани аҳлига чин юракдан миннатдорчилик билдираман”, – дея ўз сўзини давом эттириб, “Афсусдаман, барчангиздан узур сўрайман ҳали қилинадиган ишлар жуда кўп эди, қаердадир тугалланмаган ишларимиз қолди, ўйлайманки янги ҳокимимиз бу ишларни давом эттиради. Менга берган амалий ёрдамингиз, қўллаб қувватлаганингиз, умуман ҳамма ҳаммаси учун яна бир бор раҳмат сизларга, Яратган эгам барчангизни ўз паноҳида асрасин. Чексиз ҳурмат ва эҳтиром билан, Акром Исомиддинович Сулаймонов”, – деб ўз сўзини якунлаган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.